BBC Uzbek: «ئانام تىرىكمۇ ياكى ئۆلۈكمۇ، بىلمەيمەن» – ئۇيغۇر فىلىمى

BBC Uzbek May 8, 2019

 

 

«Онам тирикми, ўлик – билмайман» – Уйғур фильми Хитой лагерларида сақланаётган юз минглаб уйғурлар ҳақида «Онам тирикми, ўлик – билмайман» – Уйғур фильми Хитой лагерларида сақланаётган юз минглаб уйғурлар ҳақида Хитой уйғурларнинг маданияти, тили ва динини йўқ қилиш учун уларни мунтазам равишда махсус лагерларга жойлаштирмоқда. Бу каби маълумотни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда қатор матбуот ва ҳуқуқ ташкилотлари, ҳамда Шинжондаги ўз қариндош-уруғлари билан алоқани йўқотган хориждаги уйғурлар тарқатишмоқда. Лондонда яшовчи уйғур ёзувчи Азиз Иса Элкун ҳам камида уч йилдирки онасининг овозини эшита олгани йўқ. «У тирикми, ўлганми, билмайман. Қўнғироқларим жавобсиз,» – дейди у. Азиз Иса Элкун айни воқеликни, ҳамда уйғурларга Хитой ҳукумати томонидан бўлаётган босимларни ўзи яратган «Жавобсиз қўнғироқ» фильмида акс эттиришга уринган. Азиз Иса Элкуннинг таассуф билан билдиришича, уйғурларга қардош Марказий Осиёдаги давлатлар ҳукуматлари ҳам бу борада жимлар.



سەھىپىمىزدە پىكىر يازغاندا ئۇيغۇر تىلىنىڭ ئۆلچەملىك ئىملا قائىدىسىگە رىئايە قىلىشىڭىزنى تەۋىسىيە قىلىمىز !